Ҳомиладор талабаларнинг стипендиясига пул қўшилади

Россия президенти Владимир Путин талабалар учун ҳомиладорлик нафақасини минтақавий яшаш минималининг 100 фоизига оширилиши бўйича қонун лойиҳасини имзолади.
Олдин нафақа 140 кунлик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича стипендия миқдорини ташкил этар эди. Бу эса ҳомиладорлик ва туғиш таътили давомида 9,3 минг рублдан 23,3 минг рублгачани ташкил этарди. Янги қонун нафақа ўртача миқдорини 90,2 минг рубл қилиб белгилайди.
Бу касб-ҳунар таълими, қўшимча касбий таълим ва олий таълим муассасаларда ўқиётган талабалар учун қўлланилади. Бари федерал бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.