Эртага Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғади

30 июль — 1 август кунлари кучли ёмғирлар сабаб республикадаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
Хавфли ҳудудлар:
Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Юқори ва Ўрта Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари
Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон
Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ
Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри
Шу боис, тоғли ҳудудлардаги аҳоли, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлиш сўралмоқда.