Украина Запорожье АЭСи ишчиларига ижтимоий тармоқлар орқали таҳдид қилмоқда

Украина Запорожье АЭСи ишчиларига ижтимоий тармоқлар орқали таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Россиянинг Венада халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Улянов маълум қилди.

Улар АЭСнинг айрим ходимларига ва ҳатто официантларга ҳам ҳаёти, хавфсизлиги ва соғлиғига таҳдид қилмоқдалар. Киев ходимлар ва оила аъзолари яшайдиган Энергодарни ўққа тутмоқда, бироқ МАГАТЭ бош директори Гросси буни тан олмайди, деди Улянов.

“Лекин Гросси, қандайдир ракета ёки дрон Киев назоратидаги АЭСлар ёнидан ҳафтада бир марта бир неча километр масофада қандай учиб ўтганини айтиб беради. Гарчи Киев назоратидаги АЭСлар, умуман олганда, ўзини анча хавфсиз ҳис қилса ҳам.»

«Киев ўз станацияларида МАГАТЭ ходимлари учун шоу уюштиради: сиреналар, бомба бошпанасига яшириниш ва ҳо казо. Украина АЭСларига, Запорожье АЭСи ва унинг атрофидан фарқли ўлароқ, ҳеч ким ҳужум қилгани йўқ», – деди Улянов.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: