Трамп Қозоғистон товарларига 25 фоизлик бож солди

АҚШ президенти Доналд Трамп 60 дан ортиқ давлатларга нисбатан кенг кўламли импорт божларини жорий этиб, савдо ҳамкорларини Қўшма Штатлар билан савдо тақчиллиги даражасига кўра гуруҳларга ажратган.
АҚШ президенти 60 дан ортиқ давлатнинг товарларига 15 фоиздан 41 фоизгача бож жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. У 7 августдан кучга киради.
Ҳужжат Оқ уй расмий веб-сайтида 1 августга ўтар кечаси эълон қилинди.
Энг юқори тарифлар Сурия (41 фоиз), Лаос ва Мянма (40 фоиз), шунингдек, Швейцария (39 фоиз) маҳсулотларига нисбатан қўлланади. Европа иттифоқи, Япония ва Жанубий Корея учун эса 15 фоизлик қўшимча бож жорий этилади.