Хитойда гуманоид робот илк бор аспирантурага қабул қилинди

Хитойда гуманоид робот илк бор аспирантурага қабул қилинди

South China Morning Post нашри ёзишича, Хитойда «Xueba» (таржимада — “аълочи”) номли гуманоид робот биринчи марта аспирантурага қабул қилинди. У театр, кино ва анъанавий хитой операси соҳалари бўйича таълим олади.

Робот Шанхай фан ва технология университети ҳамда DroidUp Robotics компанияси ҳамкорлигида яратилган.

Xueba маҳаллий театр институтининг санъат ва технологияларни уйғунлаштиришга қаратилган тадқиқот дастури доирасида ўқишга қабул қилинган.

4 йиллик таълим якунида Xueba диссертация ёзишини ҳам режалаштиришган. Бу тарихда санъат ва сунъий интеллектни бирлаштиришдаги янги босқич сифатида баҳоланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: