Mangal Fest тадбирида жанжал нимадан чиқди?

Mangal Fest тадбирида жанжал нимадан чиқди?

Бугун айрим ижтимоий тармоқларда Mangal Fest тадбирида жанжал чиққани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тўғри, жанжал бўлган. Аммо бу ҳолат фестивалнинг ўзига эмас, икки фуқаронинг ўзаро келишмовчилигига боғлиқ. Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабатида айтилишича, можарога зудлик билан чора кўрилган, ҳеч кимга жиддий зарар етмаган ва тадбир давом этмоқда.

Аслида, бунақа ҳолатлар нафақат фестивалларда — исталган жойда, бозорда, бекатда ёки паркда ҳам бўлиши мумкин. Муҳими ташкилотчилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари бундай вазиятларга тайёр бўлган ва вазиятни тезда назорат остига олишган.

Бу ҳодиса ортидан айрим каналлар ва саҳифаларда фестивални обрўсизлантиришга уринишлар кузатилмоқда. Ёлғон сарлавҳалар, видеоларнинг контекстдан узилган парчалар орқали фестивалга соя солишга ҳаракат қилинмоқда.

Фестивал давом этяпти, хавфсизлик таъминланган, кайфият яхши. Миш-мишларга эмас, расмий манбага ишонинг.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: