Пезешкиян: Эрон Исроилга қарши урушда кўрсатилган Покистон қўллаб-қувватлашини юқори баҳолайди

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиян Покистонга расмий ташрифи доирасида 12 та ҳамкорлик шартномаси имзолади ва сўнгги 12 кунлик уруш давомида мамлакатнинг қўллаб-қувватлаши учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у икки томонлама савдо ҳажмини $10 миллиардгача оширишни таклиф қилди.
Пезешкиян бундай деди:
“Мен севимли иккинчи юртим — азиз Покистонда бўлишдан мамнунман. Ҳурматли ҳукуматга ва акасим, Бош вазир Шаҳбоз Шарифга самимий меҳмондўстликлари учун чуқур миннатдорчилик билдираман.”
У таъкидлашича, Покистон ҳукумати, парламенти, сиёсий партиялари ва уламолари Исроил ва АҚШ томонидан Эронга қарши амалга оширилган 12 кунлик террористик тажовуз пайтида Эронни фаол ҳимоя қилиб, муҳим позиция кўрсатишган.
Президент Пезешкиян Эрон ва Покистон ўртасидаги дўстона муносабатлар тарихий, диний, маданий ва маънавий ришталарга асосланганини қайд этди.
Имзоланган шартномалар нимани қамраб олди?
Теҳрон ва Исломобод расмийлари туризм, қишлоқ хўжалиги, адлия, саноат, фан-технология, транспорт, маданий мерос, иқтисодий ҳамкорлик каби соҳаларни қамраб олган 12та ҳужжатга имзо чекди.
Ушбу ҳужжатлар:
- савдо ҳажмини ошириш,
- чегара бозорларини ривожлантириш,
- темир йўл, авто йўл ва денгиз йўллари орқали транзитни кенгайтириш,
- академик ва маданий алмашинувни йўлга қўйиш,
- чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш
каби йўналишларда амалий натижалар бериши кутилмоқда.
Пезешкияннинг таъкидлашича, террористик гуруҳлар хавфи мавжуд ҳудудларда тинчликни таъминлаш ва чегара хавфсизлигини кучайтириш юзасидан ҳам алоҳида музокаралар бўлиб ўтди.
Эрон-Исроил уруши ҳақида қисқача
- 13 июнь куни Исроил Эронга қарши ҳарбий тажовуз бошлади.
- АҚШ ҳам 22 июнь куни Эроннинг Натанз, Фордо ва Исфаҳон ядро объектларига зарба берди.
- Эрон жавобан «Ҳақиқий ваъда III» операцияси доирасида 22 марта Исроилга ракета зарбалари йўллади.
- Шунингдек, Эрон Қатардаги АҚШ ҳарбий базаси — ал-Удейдга ҳам ракеталар билан зарба берди.
- Уруш 24 июнь куни оташкесим билан тўхтади.
Пезешкияннинг сўзларига кўра, Эрон ва Покистоннинг ҳамкорлиги нафақат иқтисодий, балки минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.