Арқадағ протокол қоидаларини четлаб, аэропортда Шавкат Мирзиёевни шахсан кузатиб қўйди

«Ташрифнинг яна бир таъсирли лаҳзаси Арқадағ Туркманистонда шаклланган протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Президентимизни аэропортда шахсан кузатиб қўйгани бўлди. Бу ўзаро ҳурматга асосланган самимий ва дўстона муносабатларнинг, халқларимиз ўртасидаги чинакам қардошлик ришталарининг бебаҳо намунасидир», деб хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.