Microsoft ва Исроил ҳарбий разведкаси

Microsoft компанияси Azure булут платформасининг махсус версиясини Исроилнинг ҳарбий разведка бўлими — 8200 учун ишлаб чиқди. Бу тизим орқали фаластинликлар устидан юритилаётган миллионлаб телефон суҳбатлари ва бошқа кузатув маълумотлари сақланмоқда.
Ушбу маълумотлар Газо ва Ғарбий соҳилдаги ҳаво ҳужумлари ҳамда ҳарбий операцияларни режалаштиришда фойдаланилган.
Бу ҳамкорлик Microsoft раҳбари Сатья Наделла томонидан 2021 йилда маъқулланган ва «муҳим бизнес имконияти» сифатида баҳоланган.
Жамоатчиликдаги танқидларга қарамай, ички ҳужжатлар ва манбалар Microsoft кузатувнинг кўлами ва хусусиятидан хабардор бўлганини кўрсатмоқда.