Ғазода очарчилик қурбонлари сони 212 нафарга етди

Ғазода очарчилик қурбонлари сони 212 нафарга етди

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, блокада оқибатида очарчиликдан вафот этганлар сони 212 кишига етди, уларнинг 98 нафари болалар. UNICEF ҳисоботига кўра, беш ёшгача бўлган болалар орасида ўткир тўйиб овқатланмаслик даражаси икки ой ичида тўрт бараварга ошган.

БМТ маълумотларига кўра, 470 мингдан ортиқ фаластинлик “ҳалокатли” шароитда яшамоқда. Июл ойида тўйиб овқатланмасликдан 74 киши вафот этган.

Халқаро гуманитар ҳуқуққа кўра, тинч аҳолига очарчиликни уруш усули сифатида қўллаш тақиқланади. БМТ ва Халқаро жиноят суди вазият юзасидан огоҳлантирган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: