Ички ишлар вазирлиги семиз ходимларни ишдан бўшатади

Ички ишлар вазирлиги семиз ходимларни ишдан бўшатади

Ўтган йили Тожикистон Ички ишлар вазирлиги 30 нафар ходимни ортиқча вазнга эга бўлгани учун ишдан бўшатган эди. Бир йил ўтгач, улардан фақат 13 нафари вазн йўқотишга муваффақ бўлди ва хизматга қайтди.

Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусайн Халилзода маълум қилди. Унга кўра, 20 минг киши жисмоний тайёргарлиги текширувидан ўтказилди ва улардан 30 нафари ишдан бўшатилди, бироқ агар улар меъёргача вазн йўқотса, қайта тикланиши мумкин.

Ички ишлар вазирлиги қоидаларига кўра, Тожикистон полициясига бўйи 168 см ва ундан юқори бўлган эркаклар, шунингдек, бўйи 160 см ва ундан юқори бўлган аёллар қабул қилинади. Уларнинг вазни баландлигига мос келиши ва маълум чегаралардан ошмаслиги керак.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: