Мелони Италиянинг миллий манфаатларини Украинани қўллаб-қувватлашдан устун қўйди

Мелони Италиянинг миллий манфаатларини Украинани қўллаб-қувватлашдан устун қўйди

Corriere della Sera газетаси хабар беришича, Италия бош вазири Жоржа Мелони: «Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги позициямизни ўзгартирмаганмиз, аммо бу ҳеч қачон миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишдан устун бўлмайди», — деб таъкидлаган.

Аввалроқ Владимир Зеленский Украина Бенгази портига ҳужум қилишда Ғарб иттифоқчилари билан келишилган ҳолда ҳаракат қилганини айтган эди. Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни бу баёнотни рад этди. Унинг сўзларига кўра, Рим Украина Қуролли кучларининг ҳаракатларидан хабардор бўлмаган.

Ливия Италия учун энергия манбалари етказиб бериш ва транспорт йўналишлари нуқтаи назаридан стратегик аҳамиятга эга ҳудуд ҳисобланади. Бундан ташқари, Италиянинг Eni компанияси Ливияда нефть ва газ қазиб олиш соҳасида фаолият юритади.

Яна бир муҳим масала — миграция. Ноқонуний мигрантлар айнан Шимолий Африка қирғоқларидан Италияга йўл олади. Шу сабабли Рим Ливиядаги беқарорликдан жиддий хавотирда. 2011 йилда Муаммар Каддафи ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатдаги ички вазият мураккаблигича қолмоқда ва сиёсий курашлар давом этмоқда.

22 ноябрь куни Украина дронлари Ливиянинг Бенгази портига ҳужум қилган. Ливия Президентлик кенгаши раисининг ўринбосари Муса ал-Куни Киевнинг теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олганини билдирган ҳаракатларини Ливия давлатига уруш эълон қилиш билан тенглаштирган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: