Путин Аляскага кетаётганда Узоқ Шарқда тўхтайди

Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Песковнинг бошқа баёнотлари:
– Трамп «энг қийин масалаларни ҳал қилишда мисли кўрилмаган ғайриоддий ёндашув»ни намойиш қилмоқда, дея юқори баҳолайди Путин;
– Трамп Украина можаросини ҳал қилишда ёрдам бермоқчи;
– Путиннинг Аляскага саёҳатини шундай қисқа вақт ичида ташкил этиш осон бўлмади, чунки “америкаликлар русларга визани қандай беришни шунчаки унутиб қўйишган”;
– Стив Виткоффнинг Москвага сўнгги ташрифи самарали ва мазмунли бўлди, Россия ва АҚШ ўзаро сигнал алмашди ва бу “саммитнинг кашфиёти» бўлди;
– Аляскадаги Путин-Трамп саммитидан кейин ҳеч қандай ҳужжат имзоланиши кутилмаяпти.