Андижон ва Хоразм вилоятларида муддати ўтган ва сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдоси фош этилди

Андижон ва Хоразм вилоятларида муддати ўтган ва сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “M.S.” МЧЖ раҳбари М.Қ хусусий шифохонасидаги дорихонада умумий баҳоси 189,6 млн сўмлик 341 турдаги 52 798 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “A.А.” МЧЖ раҳбари С.Ғ. “Гулшан” МФЙ ҳудудидаги дорихонасида умумий баҳоси 49,2 млн сўмлик муддати ўтган ва сифати кафолатланмаган дори воситаларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 276-12-модаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий жиҳозларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: