Улар қайси гўрда юришибди?!

Балодай эди. Бор эди. Энди эса йўқ. Кундузи чироқ ёқиб қидирсангиз ҳам тополмайсиз… Хуллас, оғайнилар гап бундай. Илгари, памидор, бодиринг, картошка, тарвуз, қовун, пахта… Хуллас, ерга экиш мумкин бўлган нарсаларнинг ҳаммаси ўзимизда бор эди. Уларнинг уруғлари ҳам ўзимизда етиштириларди. Айталик, бир йил тарвуз эккан одам, кейин бир умр тарвуз экса ҳам уруғи бўларди. Чунки, тарвузни уруғини олиб яна эксангиз у кўкариб чиқар ва ҳосил берар эди. Худди шундай бошқа экинлар ҳам. Аммо энди бўлмай қолди. Суриштирсам ҳамма уруғ четда келаётган экан. Бир йил экасиз, тамом. Шу билан эккан нарсангизни ҳам, унинг уруғини ҳам муддати ўтади. Яна экмоқчи бўлсангиз марҳамат. Отнинг калласидай нархда чет элнинг уруғи турибди, бемалол сотиб олаверинг… Илгари адашмасам уруғчилик институтлари бўларди. Улар уруғларни керак бўлса янгилаб беришарди. Кейин юз йил экмайсизми, фарқи йўқ эди. Энди бошим қотади. Ўша институтлар қаерга кетди? Нега улар ишлашмаяпди? Агар аҳвол шу тахлит давом этадиган бўлса, уруғ сотадиган давлат нозини қилиб уруғини сотмай қўйса, бармоғимизни шимиб қоларканмизда… Эй-й, гапирсанг ёмон гап кўп.