Эримни қонини ичмайман!..

Эримни қонини ичмайман!..

Эрга энг яқин шахс бу унинг аёли
Эрнинг ҳис-туйғулари ва кечинмаларини юзидан ўқиб оладиган ягона шахс унинг рафиқасидир.
Аёл эри бирор нарсани истаса, буюришидан олдин ўша ишни бажариб қўяди, бирор нарса сўрамоқчи бўлса, сўрашидан олдин жавоб беради. Агар эрига бирор нарса ёқмаса, уни дарҳол бартараф этади. Бордию, эрида ўзига нисбатан муҳаббат туйғусини ҳис қилса, унинг қалбидан жой олиб, ишончини оқлайди. Агар хожаси ундан мамнун эканини билса, янада ўзига қарайди, безаниб гўзаллиги зиёдалашади. Эри сафар қилиб, ўзи уйда қолсада, икки қаноти ила хожаси билан учиб дунёларни кезади. Бир сўз билан айтганда, аёл эрининг барча ишларида у билан ҳам-нафас бўлади.
Нигора Абдуллаева
P.S: Нигорахона, эртак айтдингиз-а! Тўғрими? Бир эртак айтгингиз келдида. Майли тушунса бўлади. Аммо ҳақиқатда манзара бутунлай бошқача… Шундай аёллар борки, эркакнинг қонини ичмаса қониқмайди. Янаям соддароқ қилиб айтганда, мана масалан, одамлар сувсизликни чой ёки сувни ўзи билан қондиришади.  Аммо анави аёллар ўша сувсизликни эрининг қони билан қондиришади!…
Дўстларингизга ҳам юборинг: