Хорватиялик ғаввос Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Хорватиялик ғаввос сув остида нафасини 29 дақиқа ушлаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Унинг ютуғи 14 июнь куни «Бристол» меҳмонхонаси бассейнида Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари томонидан расман қайд этилди.
Сувга шўнғишдан олдин Витомир Маричич танасини «зарядлаш» учун махсус техника ёрдамида 10 дақиқа давомида тоза кислород билан нафас олди.
Денитрогенизация деб аталадиган бу жараён қондан азотни ювиш ва уни меъёрдан беш баравар кўп кислород билан тўйинтириш имконини беради. Кислород нафақат қизил қон таначаларида, балки плазмада ҳам эрийди, бу эса ҳавонинг «захирасини» сезиларли даражада оширади.
У аввалги рекордчи, яна бир Хорватиялик ғаввос Будомир Шобатнинг натижасидан деярли беш дақиқага ўтиб кетди.