Бокудаги “Садарак” савдо марказида йирик ёнғин юз берди
Хабар берилишича, ёнғинни ўчиришга Озарбойжон ёнғин хавфсизлиги хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус хавфли қутқарув хизмати кучлари иштиоок этмоқда.
ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғинни ўчиришга 30 га яқин махсус техника ва 140 нафарга яқин ФВВ ходими жалб этилган.
Шунингдек, воқеа жойига учта тез ёрдам машинаси юборилган.
Воқеа натижасида жами 12 нафар эркак тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг уч нафарига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг, токсикология бўлимига ётқизилган. Уларга тутундан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Аҳволи қониқарли деб баҳоланган беморлар амбулатория шароитида даволаниш учун уйларига жавоб берилган.
Қолган тўққиз нафар эркакка воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
