Иордания подшоҳи бугун давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Иордания подшоҳи бугун давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

 

 

Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг икки кунлик ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Саммит кун тартибидан

🔸сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш,

🔸кимё, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, кончиликда кооперацияни йўлга қўйиш,

🔸маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

 

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: