Метродаги касса операторлари тарихга айланади

Метродаги касса операторлари тарихга айланади

 

Тошкент метросида электрон тўлов тизимлари ва чипта сотувчи банкоматлар ўрнатилиши ортидан касса операторларига эҳтиёж камаймоқда. Шу сабаб биринчи босқичда 204 та оператор штати қисқартирилди.

 

Йил охиригача барча бекатларда банкоматлар ўрнатиш режалаштирилган, бу эса касса оператори ва катта оператор лавозимлари тўлиқ тугатилади дегани.

 

Лавозими қисқартирилаётган ходимларга бепул касб-ҳунар ўрганиш курслари ташкил қилинади, деб хабар берди “Тошкент метрополитени” ДУК.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: