Сергелида аёл 7 ёшли фарзандини пичоқлаб ўлдирди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи аёл ўзининг 2018 йилда туғилган, 7 ёшли қиз фарзандини пичоқлаб ўлдирди.
Манбаларга кўра, қизча шу ўқув йилида мактабнинг 1-синфига қабул қилинган ва эндигина 1 ҳафта бўлган эди.
Маълум бўлишича, мазкур аёлда аввалдан руҳий ҳолатнинг бузилиши ва асабийлик ҳолати учраб турган. Маҳалла фуқаролар йиғинидаги вакилининг айтишича, аёл жорий йилнинг 2 август санасида руҳий асаб касалликлари шифохонасидан даволаниб чиққан ва ўша куннинг ўзидаёқ диспансернинг назорати остига олинган.
Воқеа содир бўлган куни марҳум қизалоқнинг онаси ўзининг ғалати ва ноодатий хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган ва шу ҳаракатларнинг таъсирида фарзандини пичоқлаб қўйган. Қизалоқ эса, олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси(Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.