Тошкент фармацевтика институти шаҳар ташқарисига кўчириладими?

Тошкент фармацевтика институти шаҳар ташқарисига кўчириладими?

Тошкент фармацевтика институти шаҳар ташқарисига кўчирилиб, ўрнига 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шундай таклиф билан чиқмоқда.

Бу таклиф тунги иқтисодиётни ривожлантириш бўйича президент қарори лойиҳасига киритилган. Ишлаб чиқилган лойиҳани Стратегик ислоҳотлар агентлиги ўз сайтига жойлаштирди,

Унга кўра, Тошкент фармацевтика институтини Тошкент вилоятида жойлашган “Tashkent Pharma Park” ҳудудига кўчирган ҳолда, бўшаган ер майдонида 1 000 ўринли автотураргоҳ қуриб давлат тасарруфига ўтказиш мажбурияти билан, замонавий 5 юлдузли меҳмонхона барпо этиш таклиф этиляпти.

Тошкент фармацевтика институти 1937 йилда ташкил этилган. Асосий ўқув биноси пойтахт марказида, “Ойбек” метро бекати яқинида жойлашган.

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузурида бўлиб, фармацевтика парки ҳам, агентлик ҳам Зангиота туманида, юқумли касалликлар шифохонаси яқинида жойлашган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: