Трамп ва Цзиньпин ўртасидаги эҳтимолий учрашув бўлмаслиги мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасида режалаштирилган учрашув хавф остида.
Бу ҳақда Financial Times (FT) манбаларига таяниб хабар берди.
«Мудофаа вазири Пит Хегсет ва давлат котиби Марко Рубио хитойлик ҳамкасблари билан музокаралар олиб борган ва бу президентлар учрашуви ҳақида тахминларни келтириб чиқарган. Бироқ АҚШ-Хитой савдо музокараларида муваффақият қозонмагани Пекинда саммит ўтказиш эҳтимолини камайтирган», – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Трамп ва Цзиньпин ҳали ҳам Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида учрашиши мумкин, аммо бу учрашув унчалик аҳамиятли бўлмайди.
Асосий муаммо шундаки, Вашингтонга кўра, Хитой АҚШга фентанил ишлаб чиқаришда қўлланиладиган кимёвий моддаларни этказиб беришда давом этмоқда. Пекин, ўз навбатида, АҚШ томонидан жорий қилинган тарифлардан хавотирда.