Каъбани сувда сузиш орқали тавоф қилган шахс!
Саксон тўрт йил олдин, 1941-йилдаги катта сел тошқини пайтида ямaнлик Али Ал-Алвадий тарихга кирди — у Каъбани сувда сузиш орқали тавоф қилди.
Сел сувлари Каъбани қоплаб олгани сабабли юриб тавоф қилиш мумкин эмас эди. Шунинг учун у саккиз марта сузиб айланди.
Тарихий манбаларга кўра, бу тариқа тавоф қилган фақат икки киши маълум:
Пайғамбаримиз саҳобаси Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр (розияллоҳу анҳу)
Али Ал-Алвадий
Али 2015-йилда вафот этди, аммо умрининг охиригача бу ноёб ва унутилмас лаҳзани эслаб юрди.
