Биринчи марта! Саудия аёл спортчиларига глобал эфир эшиклари очилди!

Саудия Арабистонида аёллар спортига ихтисослашган янги телеканал — SSC AWSN ишга туширилади. Лойиҳа All Women’s Sports Network (AWSN), Саудия футбол федерацияси ва Саудия спорт компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Whoopi Goldberg ҳаммуассислигини қилган AWSN — бутунлай аёллар спортига бағишланган илк глобал тармоқ ҳисобланади. Канал MBC Shahid орқали намойиш этилади ва унда Саудия аёллар Премьер-лигаси учрашувлари, шунингдек, UEFA каби халқаро мусобақалар эфирга узатилади.
Расмийлар бу қадамни тарихий босқич сифатида баҳолаб, у Саудия аёл спортчиларига жаҳон миқёсида танилиш ва кўриниш имкониятини беришини, шу билан бирга, Vision 2030 дастурида белгиланган имкониятларни диверсификация қилиш мақсадига мос келишини таъкидламоқда.