Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтаб қайтишди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Менежмент факультети “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” таълим йўналиши иқтидорли талабалари Ўзбекистон Республикасининг АҚШ, Миср Араб Республикаси, Россия Федерацияси, Покистон Ислом Республикаси ҳамда Қозоғистон Республикасидаги элчихона ва консулликларда амалиёт ўтаб, ўз билим ва кўникмаларини бойитиб қайтишди.
– Талабаларнинг халқаро стажировкаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бевосита ташаббуси ва кўмаги остида амал оширилди. Ушбу талабалар ўз амалиётларини муваффақиятли якунлаб, халқаро дипломатик майдонларда бевосита фаолият юритиш тажрибасига эга бўлдилар. Бу эса ТДИУ талабалари учун уникал ва такрорланмас имконият бўлиб, уларнинг касбий салоҳиятини оширишда ва келгусида халқаро даражадаги мутахассис сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этади, – дейилади университет Ахборот хизмати хабарида.