Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда БМТдаги муҳим анжуманда қатнашади

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда БМТдаги муҳим анжуманда қатнашади

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 80-йиллик юбилей мажлисларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига йўл олди.

Маълумотларга кўра, Президентимиз Бош Ассамблея умумий мажлисининг илк кунида нутқ сўзлайди. Унда жаҳон аҳамиятига эга масалалар юзасидан ўз таклиф ва фикрларини билдириши кутилмоқда. Шунингдек, ташриф доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳамда қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Мазкур сафaр Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш, дунё ҳамжамияти билан кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: