АҚШ президенти Доналд Трамп Чарли Киркнинг дафн маросимида қатнашади

АҚШ президенти Доналд Трамп Чарли Киркнинг дафн маросимида қатнашади

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг сўзларига кўра, Аризонада бўлиб ўтадиган маросимда вице-президенти Жей Ди Вэнс, Конгресс Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон ва бир нечта федерал вазирлар ҳам иштирок этади.

Киркнинг дафн маросими 21 сентябр куни Аризона штатининг Глендейл шаҳридаги State Farm стадионида бўлиб ўтади.

«Дафн маросимга АҚШ маъмурияти ходимларидан иборат иккита самолёт боради», — дея қўшимча қилди Оқ уй матбуот котиби.

Доналд Трампнинг таъсирли иттифоқчиси, консерватив фаол Чарли Кирк 10 сентябр куни Юта штатидаги университетда чиқиш қилаётган вақтида суиқасд қурбони бўлган эди. Унинг ўлдирилишида гумонланувчи сифатида Тайлер Робинсон қўлга олинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: