Зеленский Трамп билан Нью-Йоркда учрашув ўтказишини маълум қилди

Украина Президенти Владимир Зеленский келаси ҳафта Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси доирасида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашув режалаштирилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у журналистлар билан суҳбати чоғида маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс-Украина» агентлиги.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, ташриф доирасида бир қатор икки томонлама музокаралар белгиланган бўлиб, АҚШ Президенти билан учрашув ҳам шулар жумласидандир.
«Биз Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва Россияга нисбатан санкцион босимни кучайтириш бўйича қўшимча қадамларни муҳокама қиламиз», — деди Зеленский.
Шунингдек, у эҳтимолий тарзда унинг рафиқаси Елена Зеленская ва АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мелания Трамп ўртасидаги учрашув ҳақида ҳам гапирди. Бу учрашувда гуманитар масалалар, айниқса болаларни ҳимоя қилиш мавзуси муҳокама қилинади.