Нетаньяху Мисрнинг Синайдаги ҳарбий фаолиятидан хавотирда

Нетаньяху Мисрнинг Синайдаги ҳарбий фаолиятидан хавотирда

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятидан Мисрга босим ўтказишни сўради. Унинг сўзларига кўра, Миср Синай яриморолида ҳарбий кучларини оширмоқда ва бу ҳолат Исроил билан Миср ўртасидаги муносабатларда янги тарангликни келтириб чиқарди.

Махсус хабарларда қайд этилишича, Исроил Миср томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни 1979 йилда имзоланган Кемп-Дэвид келишувларининг хавфсизликка оид қисмига жиддий хилофлик сифатида баҳоламоқда. Бу келишувга кўра, Синай ҳарбийлаштирилиши мумкин эмас.

Исроил расмийларининг маълум қилишича, Миср Синайда фаол равишда ҳарбий инфратузилмаларни барпо этмоқда. Хусусан, айрим ҳарбий базаларда учиш-қўниш йўлаклари узайтирилган ва уларда ҳарбий самолётлар фаолият олиб бориши мумкин. Шунингдек, қатор ер ости иншоотлари қурилмоқда, Исроил разведкаси бу иншоотлар ракеталарни сақлаш учун мўлжалланган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Исроил аввал бу масала бўйича Миср билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борган, аммо кутилган натижага эришилмаган. Шу боис, Исроил ҳозир АҚШ маъмурияти орқали босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: