Дональд Трамп 20 та давлат раҳбарлари билан учрашмоқчи

Дональд Трамп 20 та давлат раҳбарлари билан учрашмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида 20 та давлатнинг раҳбарлари билан учрашишни режалаштираётганини маълум қилди, дея хабар беради Report.

Бу ҳақда Америка етакчиси Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб бериш чоғида маълум қилди.

— Кўплаб раҳбарлар билан учрашаман, йигирмага яқин. Ҳамма учрашмоқчи, айримлари билан учрашамиз, — деди у.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясининг асосий тадбирлари 23-27 ва 29 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган умумий сиёсий дебатлар бўлиши кутилмоқда. Унда жами 195 давлатнинг делегация вакиллари сўзга чиқиши режалаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: