АҚШда журналистларга Пентагон материалларини чоп этиш имконияти чекланди

АҚШда журналистларга Пентагон материалларини чоп этиш имконияти чекланди

АҚШ Мудофаа вазирлиги журналистларга идора маълумотларини олдиндан тасдиқламасдан тўплаш, сақлаш ва нашр этишни тақиқловчи янги қоидаларни жорий этди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси идоранинг ички ҳужжатига таяниб хабар берди.

Аккредитациянинг янги қоидалари ОАВ вакиллари фақат олдиндан маъқулланган ахборотдан фойдаланиши шартлигини назарда тутади.

Бундан буён Пентагондаги воқеаларни ёритиш учун журналистлар аввал бино бўйлаб ҳаракатланишни чеклайдиган, шунингдек, идоранинг рухсатсиз материалларини олиш ёки сақлашни тақиқлайдиган келишувларни имзолашлари керак бўлади.

WP маълумотларини АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг сўзлари билвосита тасдиқлайди.

Пентагоннинг янги талаблари АҚШда танқидга учради. The New York Times газетаси бундай чоралар ҳар қандай демократик жамиятда матбуот эркинлиги ғоясига мутлақо зид эканлигини ва АҚШ Конституциясини қўпол равишда бузишини таъкидлади ва Небраска штатидан республикачи конгрессмен Дон Бекон ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида янги қоидаларни «шунчалик аҳмоқона, уларга ишониш қийин» деб атади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: