Қирғизистонда 24 нафар мансабдор ҳибсга олинди

МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиев уларни мажлис бўлаётган хонанинг ўзидаёқ ҳибсга олишни буюрди, деб ёзмоқда @Sputnik_Kyrgyzstan.
Ҳибсга олинганлар транспорт вазирлиги, фитосанитария хизмати, солиқ қўмитаси ва чегарачилар. Улар “Чалдовар” назорат-ўтказиш пунктида контрабандага алоқадорликда гумон қилинмоқда.