Индонезия Ғазо секторига 20 минг нафар ҳарбий жўнатишга тайёр

Индонезия Ғазо секторига 20 минг нафар ҳарбий жўнатишга тайёр

Бу ҳақда Индонезия президенти Прабово Субианто БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида маълум қилди.

Прабово Субиантонинг сўзларига кўра, Индонезия БМТ тинчликпарварлик миссияларига энг катта ҳисса қўшаётган давлатлардан бири сифатида тинчлик ҳимоячиларга муҳтож бўлган жойда хизмат қилишда давом этади.

«Агар БМТ Хавфсизлик кенгаши ва ушбу ассамблея қарор қилса, Индонезия Ғазода ёки Фаластиннинг бошқа ҳудудларида қўшма кўп томонлама кучларнинг бир қисми сифатида тинчлик ўрнатишга ёрдам бериш учун 20 000 ёки ундан ортиқ қўшинни юборишга тайёр, бу икки давлат ечимини шунчаки орзу эмас, балки ҳақиқатга айлантириш учун керак. Зўравонлик сиёсий можароларни ҳал қилиш воситаси бўла олмайди», — деди президент.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: