АҚШ жанговар самолётлари ҳавога кўтарилди

АҚШ жанговар самолётлари ҳавога кўтарилди

АҚШ жанговар самолётлари Аляска яқинида Россия ҳарбий самолётларини тўхтатиш учун ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.

«Россиянинг иккита Ту-95 ва иккита Су-35 самолёти Аляска ҳаво мудофаа зонасига кирган. Уларни кузатиш учун Қўшма Штатларнинг E-3 радилокацион самолёти, тўртта F-16 қирувчиси ва тўртта КC-135 ёқилғи тўлдирувчи самолёти ҳавога кўтарилган», дейилади АҚШ Қуролли кучлари Шимолий Америка космик-ҳаво мудофааси қўмондонлиги баёнотида.

АҚШ ҳарбийлари миссиянинг ҳеч қандай кутилмаган ҳодисасиз ўтганини ва барча самолётлар режа бўйича базага қайтганини тасдиқлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: