Дунёда криптомиллионерлар сони ошди

Дунёда криптомиллионерлар сони ошди

2025 йилда криптовалютадан бой бўлганлар сони 241 минг нафарга етди — бу ўтган йилга нисбатан 40 фоизга кўп. Улардан 36 нафари миллиардер, 17 нафари эса бойлигини тўлиқ биткоиндан топган.

Криптобойларнинг 60 фоизи биткоин орқали миллионерга айланган, 450 киши эса 100 млн доллардан ортиқ биткоинга эга. Уларнинг умумий бойлиги 3,3 триллион долларга етган.

Криптофойдаланувчилар сони дунё бўйича 590 млн нафарга, яъни жаҳон аҳолисининг 7,4 фоизига етди. Аммо криптомиллонерлар дунёдаги барча миллионерларнинг атиги 0,4 фоизини ташкил этади.

Мутахассислар биткоиннинг чекланганлиги (21 млн) уни бошқа пул бирликларидан фарқли қилиб, дунё молиявий тизимига жиддий таъсир кўрсатишини айтмоқда. Citibank ҳисоботига кўра, яқин 5 йилда пост-савдо бозоридаги айланманинг 10 фоизи рақамли активлар орқали амалга оширилиши кутилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: