Украина Швециянинг Gripen қирувчиларини олмоқчи

Украина Швециянинг Gripen қирувчиларини олмоқчи

«Киев Ғарб давлатларидан қўшимча ҳарбий самолётлар етказиб берилишини кутмоқда», — деди Украина мудофаа вазири ўринбосари, генерал-лейтенант Иван Гаврилюк BBC’нинг Украина хизматига берган интервюсида.

Бироқ Гаврилюк айнан қачон ва қанча миқдорда самолёт етказилишини очиқламади.

“РБК–Украина”нинг ёзишича, ҳозиргача Швеция Украинага Gripen қирувчиларини етказиб бермаган ва бу ҳақда расман эълон ҳам қилмаган. Сентябр ойи бошида Швеция мудофаа вазири Пол Йонсон Украина Gripen қирувчиларини уруш тугаганидан кейин сотиб олиши мумкинлигини билдирган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: