Пенсионерлар учун поезд чипталарига 20 фоиз чегирма эълон қилинди

«Кексалар ҳафталиги» ва «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида пенсионерларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиши учун поезд чипталарига 20 фоиз чегирма эълон қилинди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» хабарига кўра, чегирма 2-8 октябр кунлари ва 1-30 ноябр кунлари барча маҳаллий йўналишдаги поездларнинг (юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларидан ташқари) темирйўл чипталари учун амал қилади,
Чегирма Ўзбекистон фуқароларига – 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан катта эркакларга амал қилади.
«Чипталарни eticket.railway.uz онлайн платформаси орқали электрон тарзда ҳамда барча чиптахоналардан сотиб олишингиз мумкин», – дейилади расмий хабарда.