Грузияда беш нафар мухолифатчи давлат тўнтаришга уринишда айбланди 

Грузияда беш нафар мухолифатчи давлат тўнтаришга уринишда айбланди 

 

Прокуратура Паата Бурчуладзе, Муртаз Зоделава, Ираклий Надирадзе, Паата Манжгаладзе ва Лаша Беридзени тартибсизликлар уюштириш, стратегик давлат объектларни эгаллаб олиш, конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга уринишда айблади. Уларга 9 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин, деб ёзмоқда Sputnik Грузия.

 

4 октябрь куни бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда “Грузия орзузи” — 82% овоз тўплаб ғалаба қозонган эди. Сайлов куни мухолифат партиялар Тбилиси кўчаларида баррикадалар уюштириб, президент саройини эгаллаб олишга уринишди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: