Лукашенко Беларусда нархларни оширишни қатъиян тақиқлади

«6 октябрдан бошлаб ҳар қандай нарх оширилиши тақиқланади!Та-қи-қла-на-ди! Бугунги кундан бошлаб. Эртага эмас, сйнан бугундан! Нархлар бир кечада кўтарилмасин. Худо кўрсатмасин, кимдир орқа санани қўйиб, ҳисоб-китоблар ўтказса, оқибати ёмон бўлади. Шундай ишлангларки, одамлар рози бўлсин. Одамларга макроиқтисодий кўрсаткичлар бир тийин!», — дея таъкидлади Беларус президенти.
Лукашенконинг бу буйруғи оғзаки шаклда янгради, ҳозирча у бирор президент фармонида қайд этилмаган. Беларус раҳбари, шунингдек, унинг бу топшириғини бузадиганларга жиддий жазолар қўлланиши ҳақида огоҳлантирди, бироқ қандай жазолар бўлишига аниқлик киритмади.
«Бундан кейин ҳеч қаерда нархлар оширилмасин. Бунга умуман эҳтиёж йўқ. Лекин айрим истиснолар бўлиши мумкин. Бу истиснолар эса фақат вазир ва губернаторлар назоратида бўлади. Тамом!», — дея қўшимча қилди президент.