Самарқандда пенсия миқдорини ошириш эвазига пора олаётган шахс қўлга олинди

Самарқандда пенсия миқдорини ошириш эвазига пора олаётган шахс қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ)нинг хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият раҳбари қўлга олинган.

 

 

 

Аниқланишича, у фуқароларга ноқонуний тарзда пенсия миқдорини ошириб бериш эвазига моддий манфаат кўришни режалаштирган. Мазкур шахс икки нафар фуқаронинг пенсия миқдорини 2,5 миллион сўмгача етказиб беришни ваъда қилиб, бунинг учун 2000 АҚШ доллари талаб қилган.

 

 

 

Терговга кўра, у сохта маълумотлар киритиб, мазкур фуқароларни ўзи бухгалтерия юритган корхоналарда ишлаган сифатида кўрсатган ва уларнинг иш стажини ошириб ёзган. Шу мақсадда у Пастдарғом туманидаги “Инсон” ижтимоий хизмат кўрсатиш бўлими ходими билан ҳам музокара олиб борган.

 

 

 

Тадбир чоғ‘ида у 1900 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: