Ғазога қаратилган ҳужумлар «тасаввурга сиғмайдиган миқёсдаги гуманитар фожиа»

Антониу Гутерреш Ғазо секторига бўлаётган Исроил ҳужумларини зудлик билан тўхтатиш, барча асирларни озод қилиш ва омон қолиш ёқасида турган миллионлаб инсонларга умид қайтаришга чақирди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш маълум қилишича, 2023 йил 7 октябридан буён Исроил томонидан Ғазога қаратилган ҳужумлар «тасаввурга сиғмайдиган миқёсдаги гуманитар фожиа»га олиб келди.
БМТ матбуот хизмати хабарига кўра, Гутерреш ҳалок бўлганларни хотирлаб, жабр кўрганларга ҳамдардлик билдирган ва барча асирларни дарҳол озод қилишни яна бир бор талаб қилган.
«Мен бу ҳақда қайта-қайта гапирдим ва бугун яна ҳам қатъийроқ сўрайман: асирларни ҳеч қандай шартсиз ва дарҳол озод қилинг. Барча азобларга барҳам беринг. Биз инсон тафаккуридан ташқари гуманитар фожиани гувоҳи бўлмоқдамиз. Ғазо, Исроил ва бутун минтақада урушни тўхтатиң — ҳозироқ. Тинч аҳолини ҳаёти ва келажаги билан тўлашга мажбур қилманг», — деди Гутерреш.
Унинг таъкидлашича, бугун дунёга умид керак, ва у тинчликка эришиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.
«Яқинда АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан илгари сурилган таклиф бу фожиали можарони тугатиш учун имконият яратади. Бу имкониятдан фойдаланиш керак», — дея қўшимча қилди БМТ раҳбари.
Гутерреш барқарор оташкесим ва сиёсий мулоқотни тиклаш зарурлигини таъкидлаб, бу келгуси қон тўкилишларни олдини олиш ва тинчлик сари йўл очишини билдирди. У халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя этиш зарурлигини ҳам эслатди.
БМТ раҳбари ташкилот тинчлик ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади:
«Бу мотамли санада қурбонларни хотирлаб, ягона тўғри йўл — адолатли ва барқарор тинчликни таъминлаш йўлида ҳаракат қилайлик. Бунда исроилликлар, фаластинликлар ва бутун минтақа халқлари хавфсизлик, қадр-қиммат ва ўзаро ҳурмат асосида ёнма-ён яшашлари мумкин бўлади», — деди у.
Ғазо ҳокимияти маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябридан буён Исроил ҳужумлари н