«Реал» президенти «Манчестер Сити» юлдузи трансферидан воз кечди

«Реал» президенти бўлиб ишлаб келаётган Флорентино Перес юлдуз футболчидан воз кечди.
Transfer News Live нашрининг Defensa Central’га таяниб хабар беришича, Мадрид суперклуби раҳбари ярим ҳимоячи Родрини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини истисно қилган. Переснинг фикрича, Родрининг яқинда олган жароҳатларини инобатга олган ҳолда, унинг юқори нархини оқлаб бўлмайди.
Аввалроқ, Родрини «Манчестер Сити» сотмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари 29 ёшли Родрини 110 миллион еврога баҳоламоқда. Амалдаги шартнома ярим ҳимоячини «шаҳарликлар» билан 2027 йилнинг ярмигача боғлаб туради.