Фарғона вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди

Ўзэнергоинспекция Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида “F. N. B.” МЧЖга қарашли АЁҚШда Ai-80 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.
Ушбу қоидабузарликлар натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган нефть маҳсулоти қийматининг 50 фоизи миқдорида 17,6 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.