ISW: Агар АҚШ Украинага Tomahawk ракеталарини берса, Россиянинг икки мингга яқин ҳарбий ва саноат объектлари нишонга олиниши мумкин

Америка Урушни ўрганиш институти (ISW) баҳосига кўра, минимал конфигурациядаги (1600 км) Tomahawk ракеталарининг зарба бериш доирасида Россиянинг камида 1655 та ҳарбий объекти жойлашган. Ракетанинг 2500 км қамровли версияси учун эса бу кўрсаткич 1945 та объектни ташкил этади.
Қайд этилишича, Россиянинг Елабуға шаҳридаги Shahed дронлари ишлаб чиқарилиадиган корхона ва Энгелсдаги стратегик бомбардимончилар авиабазаси ҳам шу объектлар қаторига киради.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Украинага Tomahawk ракеталарини етказиб бериш борасида «маълум даражада қарор қабул қилганини» айтганди ва Украинадан бу ракеталар қандай мақсадларда қўлланилишини сўрамоқчилигини билдирганди.