Владимир Путин Тожикистонга етиб келди

Владимир Путин Тожикистонга етиб келди

Аэропортда Россия президентини Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Путиннинг Тожикистонга давлат ташрифи Исмоил Сомоной ёдгорлигига гул қўйишдан бошланди. Эртага давлат раҳбарларининг ҳамда Россия-Тожикистон делегациялари музокаралари бўлиб ўтади.

Шунингек, Путин Душанбеда «Марказий Осиё – Россия» саммити ва МДҲ Давлат раҳбарлари Кенгашида иштирок этади.

9 октябр куни эса Душанбеда Владимир Путин ва Илҳом Алиев ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади, деб маълум қилди Кремл матбуот котиби.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: