Самарқандда ППХ инспектори хизмат машинасида ЙТҲ содир этди

Самарқандда ППХ инспектори хизмат машинасида ЙТҲ содир этди

 

 

Кеча ўз хизмат ҳудудида ҳаракатланиб бораётган инспектор Nexia-3 машинасида Damas’нинг ортидан бориб урган. Damas эса Damas-2 ва Lacetti билан тўқнашган.

 

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ППХ инспектори ва Damas ҳайдовчисига тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган.

 

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: