Ҳарбий машғулотларда АҚШ ва Германия қирувчи самолётлари ҳам қатнашади

Ҳарбий машғулотларда АҚШ ва Германия қирувчи самолётлари ҳам қатнашади

NATO’нинг ядровий тийиб туриш бўйича ҳарбий машғулотларида АҚШ ва Германия қирувчи самолётлари ҳам қатнашад, деб хабар бермоқда DW.

NATO ҳарбий штаби вакилининг маълум қилишича, Бундесвер 13 октябрда Нидерландияда бошланадиган Steadfast Noon машғулотларида иштирок этиш учун Қўшма Штатларнинг ядро бомбаларини ташишга махсус мослаштирилган учта Tornado самолётини ва тўртта Eurofighter қирувчисини тақдим этган.

«Умуман олганда, бу машғулотларда алянснинг 14 мамлакатидан 2000 га яқин ҳарбий хизматчи ва 70 дан ортиқ самолёт қатнашади. Улар орасида Қўшма Штатларнинг F-35 қирувчилари ҳам бўлади», дея ёзмоқда DW.

«Машғулотлар бевосита Россиянинг сўнгги ҳаракатлари билан боғлиқ эмас. Бу бизнинг ядровий тийиб туриш салоҳиятимиз ишончли, хавфсиз ва самарали бўлиб қолаётганини таъминлашга ёрдам беради. Шунингдек, Steadfast Noon машғулотлари ҳар қандай потенциал душманга биз барча иттифоқдошларимизни исталган таҳдиддан ҳимоя қила олишимиз тўғрисида аниқ сигнал юборади», — деди NATO бош котиби Марк Рютте.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: