Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди

ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов 2025–2029 йиллар учун Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Шунингдек, ЎФА бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига, ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига тайинланди.