Amazon билан ҳамкорликда сунъий йўлдош интернети йўлга қўйилади

Amazon билан ҳамкорликда сунъий йўлдош интернети йўлга қўйилади

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Amazon Kuiper компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Томонлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва юқори тезликдаги интернет хизматларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунларида Вазирлик ва Amazon Kuiper Commercial Services LLC ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат “Project Kuiper” орқали Ўзбекистонда сунъий йўлдош интернетини жорий этишни назарда тутади.

📌Amazon Kuiper — Ер орбитасидаги (LEO) йўлдошлар орқали интернет хизматини тақдим этувчи лойиҳа ҳисобланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: